Жаҳон | 18:35 / 08.02.2026
8538
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ

Дамашқдаги президент саройи офицерлари ва доимий меҳмонлари билан суҳбатлашган Роберт Уортнинг ёзишича, Асад Россия, Туркия ва Эрон ёрдам таклиф қилишига қарамасдан мамлакатдаги вазиятни ўнглаш ва ҳокимиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилмаган.

Фото: AP

Сурия собиқ президенти Башар Асад президентлигининг сўнгги кунларини телефонда ўйин ўйнаш билан ўтказган, деб ёзмоқда The Atlantic журнали.

Дамашқдаги президент саройи офицерлари ва доимий меҳмонлари билан суҳбатлашган Роберт Уортнинг ёзишича, Асад Россия, Туркия ва Эрон ёрдам таклиф қилишига қарамасдан мамлакатдаги вазиятни ўнглаш ва ҳокимиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилмаган.

Журналист суҳбатдошларининг сўзларига кўра, у қўнғироқларга жавоб беришни ҳам лозим топмаган ва телефонида ўйин ўйнашни маъқул кўрган.

Башар Асад режими 2024 йил декабрда қулаганди.

8 декабр куни «Озод Сурия армияси» Асаднинг ҳукмронлиги якунига етганини эълон қилди. Асад оиласи билан Москвага қочгани маълум бўлди. Кремл Россия «инсонийлик нуқтаи назаридан» уларга бошпана берганини маълум қилди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид