Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Россия туфайли янги солиқ жорий этмоқчи
Швеция ҳукумати Россия билан муносабатлар кескинлашаётгани сабабли мамлакат мудофаа бюджетини ошириш мақсадида банклар учун янги солиқ жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.
Швеция мудофаа вазири Магдалена Андерссон янги солиқни адолатли қарор деб ҳисобламоқда. Унинг изоҳига кўра, молиявий инқироз вақтида банкларга федерал бюджет ёрдами зарур бўлади. Шу боис кредит муассасалари кўпроқ солиқ тўлаши лозим.
Аммо банк соҳасидагилар янги солиқ киритилишини танқид қилишди. Уларнинг фикрича, мамлакат ғазнасини молиявий инқироз юз берганида қўллаб-қувватлаш учун банклар юқори миқдорда ажратма ўтказмоқда.
Швеция банкирлар ассоциацияси банклар биржада савдо қиладиган компанияларга нисбатан камроқ даромад олишига эътибор қаратди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026