Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асаднинг холаваччаси Путин қарзни қайтаришни талаб қилгандан кейин ҳибсга олинган – ОАВ
Аввалроқ Суриянинг энг бой одами ва Сурия президенти Башар Асаднинг холаваччаси Рами Махлуф уй қамоғига олингани маълум қилинганди. Бунга эса унинг ўғли Муҳаммаднинг ижтимоий тармоқларда ўз оиласи бойлигини кўз-кўз қилгани сабаб қилиб кўрсатилганди. Бироқ ҳозир бу борада бошқа маълумотлар пайдо бўлди.
Аниқланишича, Рами Махлуфнинг активлари Суриядаги фуқаролик уруши давомида Россиядан олинган қарзни узиш учун мусодара қилинган. Бу ҳақда The Times британ нашри хабар берди.
Расман Махлуфнинг активлари коррупцияга қарши кураш доирасида мусодара қилингани маълум қилинган. Бу эса унинг ўғли 22 ёшли Муҳаммад Instagram’да оиласининг ҳашаматли ҳаётини намойиш қилувчи суратларни эълон қила бошлагандан кейин юз берган. Нашрнинг таъкидлашича, ўз бизнес-империясини Башар Асад ҳокимият тепасига келгандан кейин қурган Махлуф уч ўғли, жумладан Муҳаммад билан бирга уй қамоғига ўтқазилган.
Бошқа маълумотларга кўра, Башар Асад Россия президенти Владимир Путин 3 млрд долларлик қарзнинг қайтарилишини талаб қилгандан кейин холаваччасининг ҳибсга олинишига рухсат беришга мажбур бўлган.
Панама ҳужжатларига кўра, Махлуфнинг бойлиги 2011 йилда Сурияда уруш бошланишигача қадар камида 5 млрд долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:01 / 23.12.2025
Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти: у нималар билан машғул?
19:41 / 17.12.2025