Жамият | 15:05 / 02.09.2019
14058
6 дақиқада ўқилади

«Дорилар қиммат, ижара пулига ҳам қийналяпмиз. Яхшилар ёрдамига муҳтожмиз». Оққон ташхисли болаларга сизнинг кўмагингиз зарур

Инсон ҳаётида баъзан яхши, баъзан ёмон кунлар бўлади. Яхши кунларга ҳам ёмон кунларга ҳам шукр қилганлар Аллоҳ таолодан савоб олади. Бошига тақдир синовлари тушганлар учун кўмак бериш ҳам одамийлик намунасидир.

Хабарингиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Бу сафар ҳам оққон касаллигига чалинган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва шароитини ўрганиш мақсадида касалхонага ташриф буюрдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Биринчи беморимиз Абдуғаниев Абдуғаффор. У Наманган вилояти Наманган туманидан келган. Абдуғаффор ҳозирда 17 ёшда. Унинг касаллиги узоқ давом этган ва анчадан буён даволаниш сабабли оила қийин аҳволга тушиб қолган. Онаси Валиева Нодиранинг таъкидлашича, дорихоналардан қарзлари кўпайиб кетган. Ҳозир Абдуғаффор яхшилар ёрдамига муҳтож.

Абдуғаниев Абдуғаффорованинг зарур маълумотлари:

АГРОБАНК Cliсk/PayMe: 8600 0424 4783 9324

МФО: 00253

ИНН: 200082581

Нақд пул топширганда: 2311 6000 3000 0022 5001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 80001 000002 25001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 800000 225001

Кейинги беморимиз, жажжигина қизалоқ – 2 ёшли Шаҳноза Мурадбаева. Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида истиқомат қилади. Оққон ташхиси қўйилгандан кейин онаси Албина Мирзабоева билан Тошкентга даволанишга келади. Онасининг таъкидлашича, у ҳозирда ёлғиз ўзи қийналиб қолган. Шаҳноза саховатпеша инсонларнинг ёрдамига муҳтож.

Шаҳноза Мурадбаеванинг зарур маълумотлари:

АГРОБАНК Cliсk /PayMe: 8600 0417 9664 5423

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Навбатдаги беморимиз жажжигина қизалоқ 8 ёшли Нозима Хонимқулова. Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Онаси Кочова Наврўзнинг айтишича, аҳволи бирдан оғирлашиб қолган.

– Аввал биз билмагандик. Кейин анализлар натижаси қонда инфекция бор, деб чиқаришди. Шифокорлар оққон ташхисини қўйишди. Қизим мактабда ҳам яхши ўқирди. Энди муолажаларни бошладик. Турмуш ўртоғим ягона боқувчимиз. Бу касалликни узоқ даволаш керак экан. Дорилари ҳам қиммат. Саховатли инсонлар ёрдамига муҳтожмиз», – дейди онаизор.

Нозима Хонимқулованинг зарур маълумотлари:

Кочова Наврўз (онаси).

АГРОБАНК Cliсk /PayMe: 8600 0417 9432 5622

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Кейинги беморимиз Ирода Ҳасанова Самарқанд вилояти Иштихон туманидан келган. Ирода ҳозир 4 ёшда бўлиб, 2 курс дориларини қабул қиляпти. Онаси Феруза Элмуродованинг айтишича, турмуш ўртоғи оддий ишчи, ўзи эса уй бекаси. Дори-дармонлар қимматлиги сабабли оила яхшиларнинг ёрдамига муҳтож. Улар учун бир умр дуода.

Онаси Феруза Элмуродова номига очилган карта:

AGROBANK Click\PayMe: 8600 0417 0094 4425

МФО: 00454

ИНН: 201 005 083

Нақд пул топширганда: 2311 6000 8000 0045 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 6000 0045 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2311 8000 6000 0045 4001

Сўнгги бeморимиз Бунёдбeк Матниёзов Хоразм вилояти Шовот туманидан кeлган. Бунёдбeк ҳозирда 10 ёшда. Оққонга қарши 1-курс даво муолажаларини давом эттираяпти. Отаси оддий ишчи. Онаси уй бeкаси. Дори-дармонларга жуда қийналиб қолишган. Онаси Гуласал Иноятованинг таъкидлашича, фарзандини даволатиш ва Тошкeнтда туриш оилани қийин аҳволга тушириб қўйган. Ҳозирда оила саховатли инсонлар кўмагига муҳтож.

Бунёдбeк Матниёзовнинг зарур маълумотлари:

Отаси Раҳимбоев Умид номига очилган карта:

AGROBANK Click /PayMe: 8600 0417 8864 8781

МФО: 00454

ИНН: 201 005 083

Нақд пул топширганда: 2311 6000 8000 0045 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 6000 0045 4001

Бошқа ташкилотлардан кeлиб тушган маблағлар транзити: 2311 8000 6000 0045 4001

Азиз саховатпеша юртдошлар! Бу мурғак қалблар орзуларга тўла. Уларнинг ҳаётдан умидлари кўп. Улар бизнинг моддий ва маънавий ёрдамимизга муҳтож. Албатта, Аллоҳ таоло банданинг қилаётган ҳар бир ишидан, юриш-туришидан хабардор, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам кўриб туради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида «Дунё охират экинзоридир», — деб инсонга берилган умр унинг охиратидаги ўрнини белгиловчи асосий амал эканини таъкидлаганлар. Қўлимиздан келгунча, имкониятимиз етгунича бу инсонларга ёрдам берайлик! Зеро, чиройли амаллар, савоб ишларгина инсоннинг мартабасини оширишини унутмайлик.

Раҳматилло Исроилов тайёрлади


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид