Жамият | 14:17 / 03.09.2019
18755
1 дақиқада ўқилади

5000 долларга кўршапалак уясини топиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Фото: Getty Images

2019 йил 2 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туман ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил 20 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 33 ёшли Д.Н. Сарбозор маҳалласида жойлашган “Мингчинор” чойхонасида таниши, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 38 ёшли А.У.га саратон ва бошқа турдаги оғир касалликларга даво бўлувчи кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан ундан 5 000 АҚШ доллари олганлиги ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид