Асака банкнинг Олтиариқ филиали ходимлари томонидан миллионлаб маблағлар талон-торож қилинди
«Асака банк» акциядорлик тижорат банки Олтиариқ филиали кредит бўлими собиқ бошлиғи О.О. уч нафар хусусий тадбиркорларнинг номидан сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларга ажратилган 600 миллион сўм кредит маблағларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Натижада тадбиркорларга жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Шунингдек, «Асака банк» АТБ Олтиариқ филиали кредит бўлими собиқ мутахассиси С.Н. туманда яшовчи фуқароларга 11та ҳолатда уларнинг хабардорлигисиз 177,8 миллион сўмлик имтиёзли кредитларни ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси 3 қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давомида уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Терговни Фарғона вилояти прокуратураси олиб бормоқда, ҳозирги вақтда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга оширилиш арафасида», - деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Ҳаётбек Шамсутдинов.
Kun.uz манбасига кўра, банк масъул шахсларида тўлов муддати келган кредит фоизларининг ўз вақтида қайтмаётгани шубҳа уйғотган. Банкнинг тегишли мансабдор ва ваколатли шахслари томонидан ушбу ҳолат бўйича бир муддат аввал ички текширувлар ўтказилган. Натижада барча ҳолатлар аниқлаштирилиб тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар қилинган.
Мавзуга оид
13:23 / 18.12.2024
Олтиариқда бир уйда икки аёл билан эр-хотин бўлиб яшаган эркак озодликдан маҳрум қилинди
17:36 / 16.12.2024
Қишга сақланган узумлар
14:42 / 28.09.2024
Фарғонада эркак қариндош аёлни дўппослади
09:28 / 03.09.2024