Атамбоевнинг маблағига қурилган масжидга тақиқ солингани ҳақида хабар тарқалди, прокуратура изоҳ берди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев маблағларига 2010 йилги инқилоб қурбонлари хотирасига қурилган масжид собиқ президентнинг тақиқ солинган кўчмас мулки рўйхатига тушди.
РИА Новости агентлиги мамлакат прокуратурасига асосланиб хабар беришича, Атамбоевнинг тақиқ солинган мулки орасида дастлаб 120 та банд бўлган. Сўнгра рўйхатдан Бишкекда жойлашган уйдаги квартиралар ҳамда телерадиоташкилотлар уюшмаси мулки олиб ташланган. Бироқ тергов давомида Атамбоевнинг тақиқ солинган объектлари сони 135 тагача ошган. Унинг орасига “7 апрель шейиттери” масжиди ҳам кирган.
Айни вақтда масжид қандай манбалар маблағлари ҳисобига қурилгани аниқлаштирилмоқда.
Масжид 1 гектарга яқин майдонни эгаллаб, Атамбоевга қарашли “Форум илмий-ишлаб чиқариш фирмаси” номига расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024