Жамият | 09:46 / 03.09.2019
7064
1 дақиқада ўқилади

Аёлнинг 30 минг долларини ўзлаштирган фирибгар ушланди - ИИВ

2019 йил 29 август куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил 19 июль куни “Ниёзбош”ҚФЙда яшовчи 36 ёшли А.Қ.“Файзли” МФЙ ҳудудида таниши, Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи 46 ёшли Х.Ш. исмли аёлга автомашиналар ювиш шохобчаси, бино ва иншоотларини сотаман, деб ундан 30000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид