Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон - Тожикистон чегарасида яна можаро юз берди. Бу сафар шағал туфайли
Фото: АКИpress
2019 йил 2 сентябрда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида навбатдаги можаро юз берди, унинг давомида тожик чегарачилари ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ уздилар. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди, деб ёзмоқда Knews.
Боткен вилояти, Боткен туманининг Оқсой қишлоғидан унча узоқ бўлмаган жойда, Қирғизистон фуқаролари Оқсой дарёсининг бир қирғоғида бўлиб туриб, дарёдан шағални машиналарга ташишган.
Шу вақт, дарёнинг бошқа қирғоғига (Тожикистон Республикаси ҳудудида) тожик чегарачилари наряди етиб келган, улар ҳавога қарата уч маротаба огоҳлантирувчи ўқ узишган.
Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Можаро сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш, шунингдек, унинг янада авж олишига йўл қўймаслик мақсадида Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Бундан олдин, 31 август куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида можаро келиб чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:40
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026