Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчилар математика бўйича халқаро болалар олимпиадасида 8та медаль олишди
Ҳонгконгда болалар ўртасида математика фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 8та медал олишга муваффақ бўлишди.
Дунёнинг 20дан ортиқ мамлакатидан 2500 нафар бола қатнашган олимпиадада илк марта иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 10 нафар ўқувчи билан Ҳонгконгга йўл олганди.

Олимпиадада қуйидаги болалар совриндор бўлишди:
Олтин
Мадина Толибоева - «Genesis Education» мактаби ўқувчиси;
Кумуш
Темур Ҳасанов - «Сеҳриё» мактаби;
Иззатилла Адилов - «Истеъдодли келажак ёшлари» мактаби;
Бронза
Солиҳа Абдурасулова - «Истеъдодли келажак ёшлари» мактаби;
Бунёд Даминов - 103-сонли мактаб;
Самира Ходжабаева - «Genesis Education» мактаби ўқувчиси;
Анна Джу - «Genesis Education» мактаби ўқувчиси;
Руслан Тепляков - «Бек Кичкинтой» боғчаси.
Бундан ташқари, «Genesis Education» мактаби ўқувчиси Мадина Толибоева «Ўзбекистоннинг энг яхши иштирокчиси» учун сертификатни қўлга киритган ва Токиога йўлланма олган.







Мавзуга оид
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
18:34 / 06.10.2025
Дунёдаги энг ақлли одам эълон қилинди
19:42 / 12.07.2025
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
01:05 / 14.11.2024