Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмасига олиб кетилди
Кеча, 3 cентябрь куни «Қадамжой-автодорожный» назорат-ўтказиш пунктида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Knews Қирғизистон Чегара хизматига асосан хабар бермоқда.
Хизмат маълумотларига кўра, эркак Ўзбекистондан Қирғизистонга йўл олаётган бўлган. Паспорт назоратидан ўтиш чоғида, у 1987 йилда туғилган Ш.У. исмли шахс номига берилган паспортни тақдим этган. Чегара наряди дарҳол ҳужжат эгасининг фотосурати ва уни тақдим этган шахснинг ташқи кўринишида тафовут мавжудлигини аниқлади.
Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Тегишли ҳужжатлар тўпланганидан сўнг, у кейинги суриштирув жараёнларини ўтказиш учун Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026