Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабиб Нурмагомедов навбатдаги жанги учун оладиган гонорар миқдори маълум қилинди
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порьега қарши жанги учун 6 млн доллардан кўпроқ ҳақ олади. Бу ҳақда спортчининг отаси ва мураббийи Абдулманоп Нурмагомедов маълум қилди.
Таъкидланишича, россиялик Конор Макгрегорга қарши аввалги жанги учун 2 млн доллар олган эди. Ушбу сумманинг катта қисмини пуллик намойишлардан фоиз ва бошқа тўловлар ташкил қилган. Нурмагомедов Порьега қарши жанги учун ҳам пуллик намойишлардан фоиз олади.
“Бу 3-3,5 баробар кўпроқ бўлади. Биз чақа-чуқа учун жанг қилмаяпмиз, биз ўз баҳомизни биламиз”, деб айтган спортчининг отаси.
“Бу пул [2 млн доллар] биз учун кам, чунки ҳозир биз энг зўримиз. Биз энг зўрларни енгдик ва энг зўрлари билан курашишга тайёрмиз. Биз машҳурмиз, биз буни биламиз. Залга чиққанимизда кўрасиз, Порьени қандай кутиб олишади-ю, Хабибни қандай кутиб олишади”, деб қўшимча қилган Абдулманоп Нурмагомедов.
Нурмагомедов-Порье жанги 7 сентябрда Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади
00:44 / 18.09.2019
Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач ким бўлмоқчилигини айтди
21:36 / 15.09.2019