Ўзбекистон | 16:23 / 05.09.2019
4320
1 дақиқада ўқилади

Онлайн аукцион орқали 3,3 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 26 август – 1 сентябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 846,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 462,2 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 726,9 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 2,7 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт таркибида пахта толаси 76 %, полиэтиленнинг турли маркалари 24 %ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 29,3 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 17,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 58,9 %ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 741та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,3 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20,4 % биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,7 % иккинчи ва 30,9 % учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Мавзуга оид