Иқтисодиёт | 09:40 / 05.09.2019
9499
1 дақиқада ўқилади

Тижорат банклари учун молиявий ҳисобот шакллари тасдиқланди

ДСҚ, Молия вазирлиги ва МБ Бошқарувининг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Norma.
 
Ҳужжат билан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган тижорат банкларининг иккита молиявий ҳисобот шакллари тасдиқланди:
 
• “Тижорат банкининг бухгалтерия баланси”;
• “Тижорат банкининг фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботи”.
 
Ҳисоботлар телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

• чораклик - ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25 кунига қадар;
• йиллик - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.
 
Ҳужжат 30.08.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид