Ўзбекистон | 23:12 / 07.09.2019
38334
2 дақиқада ўқилади

Буюртмасигаёқ турнақатор навбат юзага келган мўътабар тафсир

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб «Тафсири Ҳилол» китобининг навбатдаги адади нашрдан чиқиш арафасида.

7 сентябрь куни «Нilol-nashr» нашриётининг бош дўкони ва барча филиалларида «Тафсири Ҳилол» китобининг навбатдаги 5000 нусхалик нашри учун рўйхатга олиш бўлиб ўтди. Китобнинг нашр этилиши эса сентябрь ойи охирларига режалаштирилган. 

Ушбу мўътабар китоб шу вақтга қадар «Нilol-nashr» нашриёти томонидан 6 маротаба чоп этилган бўлишига қарамасдан юртдошларимиз орасида унга бўлган талаб сусаймаган. Буни эшик олдида навбатга турган юртдошларимиз сонидан ҳам билиб олса бўлади. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

 Аслини олганда ушбу нашриёт томонидан чоп қилинган бошқа китобларга ҳам турнақатор навбатлар бўлишига кўникиб қолганмиз. Аммо буниси ўзгача десак ҳам бўлади. Чунки авваллари тайёр китобни олиш учун кутаётган инсонларни кўрган бўлсак, бу сафар деярли бир ойдан сўнг нашр қилиниши кутилаётган китобга навбат олиш учун турган юртдошларимизни кўриб, бу юртдан яна буюк алломалар етишиб чиқишига умид қиласан киши.

Нашриёт бош муҳаррири Ёрқин Ҳайдаровнинг айтишича, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламига мансуб ушбу тафсир ёзилиши 90 йилларда бошланган. Унинг каттагина қисми ҳазрат Мадинада эканида ёзилган бўлиб, замонавий ўзбек тилидаги сўнгги тафсирлардан биридир.

Мавзуга оид