«Исломга бағишланган умр» – шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида фильм
Фильмда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг болалик йиллари ва таълим олиши, мамлакатни тарк этиши ва қайтиши тарихи, шунингдек, буюк илмий меросига оид маълумотлар акс этган.
Жорий йилнинг 16 апрель куни «Ҳилол нашр» нашриётида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильмнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, фильм бутун умрини, куч-қувватини Ислом динига, мўмин-мусулмонларга, эл-юрт тинчлиги, ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бағишлаган буюк олимнинг синов ва машаққатларга тўла шонли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
Фильмнинг биринчи қисмида марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг таваллудларидан бошлаб болалик ва мактаб даврлари, мадраса ва хорижда таълим олиши, илмий фаолияти ва халқ хизматида юрган вақтлари акс этган.

Иккинчи қисмда эса шайх ҳазратларининг Ўзбекистондан чиқиб кетиши, кейинроқ ватанга қайтиб қилган улкан меҳнатларидан то вафотларигача бўлган давр ёритилади.
Ижодкорлар, уламонинг яқинлари ва шогирдлари фильмда умуман бадиий тўқималардан фойдаланилмагани, балки барча саҳналар шайх ҳазратларининг ҳаётида бўлган ибратли воқеалар эканини маълум қилди. Ижодий жамоа фильмнинг бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудлари ҳамда Туркия, Ливия, Миср каби бир қанча хорижий давлатларда олинганини таъкидлади. Фильмда асосан архив кадрлардан фойдаланилган, кадрлар етишмаган воқеалар актёрлар ёрдамида саҳналаштирилган.
Шунингдек, тадбирда «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш жараёнлари акс этган «фильм ҳақида фильм» катта экранда тақдим этилди. Ушбу видеолавҳада ижодий гуруҳнинг уюштирган сафарлари, тайёрланиш жараёнидаги чеккан заҳматлари, шайх ҳазратларининг оила аъзоларидан олинган тавсия маслаҳатларини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 9 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишув жараёнида Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини бериш ташаббусини илгари сурган эди.
Шунингдек, президент шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эканлигини эътироф қилиб, у кишининг илм ва ҳаёт йўли, бой меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш барчанинг бурчи, эканлигини таъкидлаган.
Кейинроқ Президент матбуот хизмати тармоқларида ва «Ўзбекистон 24» телеканалида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт ва илмий йўли ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм ҳам эфирга узатилган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕОИИ билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналиши – президент
Ўзбекистон | 17:25
-
“Навоийуран” London Stock Exchange’да 300 млн долларлик евробонд жойлаштирди
Ўзбекистон | 17:00
-
Россия Украинадаги энг йирик литий конларидан бирини эгаллади – ОАВ
Жаҳон | 16:48
-
Қамоққа олинган шахсни ҳибсхонада мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қонун имзоланди
Жаҳон | 16:33
Мавзуга оид

10:39 / 07.12.2020
Фарғона водийсидаги қадимий мегалитик цивилизация ҳақида ҳужжатли фильм тақдим қилинди

09:40 / 13.12.2019
АҚШ телеканали Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойишини бошлади

22:20 / 11.09.2019
Телевидениеда «Меҳр» операцияси тафсилотлари ҳақида ҳужжатли фильм эфирга берилади

23:12 / 07.09.2019