Ўзбекистон | 19:13 / 07.09.2019
3782
3 дақиқада ўқилади

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг подстанциялар хизмати янги бинода иш бошлади

 Бугунги кунга келиб электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ортиб бориши натижасида ушбу соҳа вакилларига нақадар масъулиятли иш юкланганини англаш мумкин. Ўз касбига фидокорлик билан ёндашаётган соҳа мутахассисларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, адолатли меҳнат шароитларида фаолият олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамиятининг Подстанцияларга хизмат кўрсатиш хизмати ходимлари учун замонавий шарт-шароитларга эга бўлган маъмурий биноси қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилди. Эндиликда ходимлар учун техник ўқув хоналари, кутубхона, кийиниш хонаси, мажлислар зали, муҳандис техник усталар ва электромонтёрлар учун хоналар, овқатланиш хоналари каби қулайликни ўз ичига олган. Бинодаги барча хоналар янги жиҳозлар билан жиҳозланди. Ишчи ходимлар меҳнат муҳофазаси бўйича мавсумий махсус кийимлар, ҳимоя воситалари ҳамда асбоб ускуналар билан таъминланди. 

 Касаба уюшмалари томонидан ишчи хизматчиларнинг меҳнат таътили давомида мазмунли дам олишларини таъминлаш мақсадида дам олиш масканларига юборилмоқдалар. Ҳафтанинг дам олиш кунларида маданий- маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

 Ушбу соҳа вакиллари бугунги кунга келиб Наманган вилояти бўйича 90 дона 110кВли, 85 дона 35кВли подстанцияларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда. 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015йил 11 ноябрдаги «2018-2019 йиллар давомида Наманган Вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш тўғрисида ПК-2439 қарорини 4-бандини 4-иловасида кайд этилган, Наманган Вилояти Учқўрғон туманида жойлашган Учқўрғон МЧЖ, “Учқўрғон узтекс” фабрикасини ишга тушириш учун, "Наманган ХЭТК" АЖ подстанциясига қарашли 110/10кв ли Тўқимачи подстанциясида умумий қуввати 12600кВА ли қувват трансформаторларини умумий қуввати 41000кВА бўлган трансформаторлар ҳамда замонавий тақсимлаш қурилмаларга алмаштириб ишга тушириш ишлари бажарилди. 

 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича режалар асосида барча тақсимлаш курилмаларини таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.

 Истеъмолчиларни сифатли электр энергия билан таъминлаш мақсадида 5 дона умумий қуввати 63000кВА бўлган трансформаторлар, 18 дона 110 кВли 56 дона 35 кВли мойли ўчиргичлар тўлиқ таъмирланди.

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид