Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузиянинг собиқ ички ишлар вазири бош вазир лавозимини эгаллади
Грузия парламенти собиқ ички ишлар вазири Георгий Гахария бошчилигидаги ҳукуматга ишонч билдирди. Шу тариқа парламент аъзолари Грузиянинг янги бош вазирини, ҳукуматнинг янги таркибини ва дастурини тасдиқлашган.
Таъкидланишича, янги бош вазирни 150 депутатдан 98 нафари қўллаб-қувватлаган. Гахария 2012 йилда парламент сайловларида “Грузия орзуси” партияси ғалаба қозонгандан кейин мамлакатнинг бешинчи бош вазири бўлди.
У 2 сентябрда лавозимидан кетишини эълон қилган Мамука Бахтадзе ўрнини эгаллайди.
Гахария Грузияда кенг қўллаб-қувватланган вазирлардан бири бўлган, аммо июнда махсус кучлар Тбилисида Россияга қарши намойиш иштирокчиларини қаттиққўллик билан тарқатгач, намойишчилар унинг истеъфосини талаб қила бошлашган.
Гахариянинг номзодини бош вазир лавозимига ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси етакчиси Бидзина Иванишвили илгари сурган.
Янги бош вазир 1994 йилдан 1999 йилгача М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида таҳсил олган. 2016 йилдан Грузия иқтисодиёт вазири, 2017 йил ноябрдан эса ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
21:08 / 03.06.2025
Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
10:21 / 17.01.2025