Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ипак қурти боққан фуқароларга меҳнат стажи ёзиладими? «Ўзбекипаксаноат» аниқлик киритди
Бугун, 9 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда мутасаддилар Ўзбекистон Президентининг «Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси ва моҳияти юзасидан маълумот бериб, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришган.

Тадбир давомида ипак қурти боққан фуқароларга айрим вақтларда меҳнат стажи ёзилмаслиги ҳолатлари учраши ва умуман, ипак қурти боққан фуқароларга қандай ҳолатларда меҳнат стажи ёзилиши борасида савол билан мурожаат қилинди.

«Ипак қурти боқувчи фуқароларга меҳнат стажи юритилади, бунда муаммо йўқ. Бу ерда тармоқда айрим тушунмовчилик ҳолатлари учраётган бўлиши мумкин.
Ипак қурти боққан фуқароларга меҳнат стажи ёзиш ва белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2856-сонли «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида бу борадаги вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра, ипак қурти боққан фуқароларга ҳар бир мавсум учун меҳнат стажи ёзиб бориляпти. Бунинг учун фуқаролар туман ва туманлараро «Пилла» масъулияти чекланган жамиятлари негизида ташкил этиладиган туман «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятларида рўйхатдан ўтказилиши керак»,-дея «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқарма бошлиғи Хасан Комиловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:45 / 12.05.2026
“Ипак қурти боқишнинг гашти бор” – фарғоналик пиллачи
17:42 / 17.08.2023
Баҳром Шарипов қўмита раҳбарлигидан кетди
11:08 / 09.04.2023
Номсиз муаллиф кимнинг манфаатларини ҳимоя қилмоқда: ипакчилик соҳасиними ёки “Ўзбекипаксаноат”ни?
15:47 / 29.03.2023