Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ипак қурти боқишнинг гашти бор” – фарғоналик пиллачи
Ипак қурти боқиш осон иш эмас. Тонг саҳардан далага тут новдасини кесиб олиб келиш учун бориш керак. Кези келганда эса яшайдиган уйингизни қуртларга бўшатиб, ўзингиз ташқарида ухлашингизга тўғри келади. Фарғона туманида яшовчи Довурбек Сирожиддиновнинг айтишича, пилла теришнинг гашти бошқача.
Оила тебратиш учун Россияга бориб меҳнат қилган Довурбек ҳозир қишлоғига қайтиб келиб, ипак қурти олиб парвариш қиляпти.
“Яхши ниятда тўрт “коробка” қурт олганмиз. Уларга меҳр бериб боқяпмиз, ҳадемай пилла ўрашга тушади.
Қуртларни оч қолдирмаслик учун далаларда меҳнат қилиб, тут баргини кесиб машинага юклаб уйга олиб борамиз. Бу юмушларнинг ўзига яраша гашти бор, албатта. Дала ҳаёти мазза! Тоза ҳаво, атрофда қурбақалар қуриллаган...

Баргларни кесиб қуртларга берасиз, уларнинг шитир-шитир қилиб овоз чиқариб ейишини кўриб бир маза қиласиз, мияларингиз дам олади. Чарчоқларингиз ҳам чиқиб кетади.

Қуртлар ўз фарзандингиздек бўлиб қолар экан. Пиллаларимизни эсон-омон топшириб олсак юзимиз ёруғ бўлади. Худо хоҳласа, мана оз қолди... Аввалари ипак қуртини ота-боболаримиз боқарди. Улардан ўрганиб бу юмушни давом эттиряпмиз.


Тут дарахтининг ўтини ҳам уйимизга киряпти”, — дейди Довурбек Сирожиддинов.
Мавзуга оид
11:47 / 11.03.2026
Пиллачилик кластерлари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади
12:37 / 07.03.2026
Фарғона тумани солиқчиси 20 минг доллар билан ушланди
17:54 / 17.02.2026
Кам даромадли оилалар пиллачиликка жалб этилади ва қўллаб-қувватланади
13:39 / 30.01.2026