19:45 / 09.09.2019
0
4036

Карлос Гоннинг фирибгарлиги Nissan’га 327 млн доллар зарар келтирди

Nissan япон корпорациясининг собиқ раҳбари Карлос Гоннинг молиявий фирибгарликлари компанияга 35 млрд иен (327 млн доллар) миқдорида зарар келтирди. Бу ҳақда компаниянинг директорлар кенгаши раиси Ясуси Кимура маълум қилди. 

“Карлос Гонга нисбатан ички текширувимиз ўтган йил октябридан давом этган. Биз унинг фирибгарликлари натижасида компанияга етган зиён 35 млрд иенни ташкил қилганини ҳисоблаб чиқдик. Шу сабабли унинг устидан судга даъво аризаси бермоқчимиз”, деб айтган Кимура акциядорлар йиғилиши якунларига кўра.

Nissan компанияси Renault-Nissan-Mitsubishi автомобил альянсининг собиқ раҳбари Карлос Гон билан боғлиқ можаро сабабли ҳамон диққат марказида қолмоқда. Гон апрелда турмадан озод қилиниб, 500 млн иен (4,5 млн доллар) гаров пули эвазига уй қамоғига жўнатилган. У Токиодаги уйида қолиши керак ва суд рухсатисиз ҳаттоки рафиқаси билан ҳам учраша олмайди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top