Ўзбекистон | 08:33 / 11.09.2019
6617
1 дақиқада ўқилади

Барча коммунал ташкилотларда кўчмас мулкнинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотни автоматик тарзда ўзгартириш тартиби жорий этилади 

Фото: KUN.UZ

Кўчмас мулк бошқа шахсга ўтказилганда барча коммунал ташкилотларда кўчмас мулкнинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда ўзгартириш тартиби жорий этилади. 

2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да қайд этилишича, бу борадаги тегишли комплекс чора-тадбирлар режаси 2021 йил декабрь ойига қадар ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Ергеодезкадастр (Абдуллаев). Адлия вазирлиги (Давлетов), Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Солиев).

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан тасдиқланадиган ариза ва ишончномаларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш тартиби жорий этилади.

Тегишли комплекс чора-тадбирлар 2021 йил декабрь ойигача ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги (Давлетов), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов).

Бундан олдин, машиналарни давлат рўйхатидан ўтказишда тўланадиган йиғимлар миқдори қайта кўриб чиқилиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид