Ўзбекистон | 17:19 / 11.09.2019
2825
1 дақиқада ўқилади
Германиянинг KfW банки Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини оширишни таклиф қилди
Германиянинг KfW банки Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди. Бу ҳамкорлик нафақат капитал бозори, балки таълим соҳасида ҳам бўлади.
Немис томони Германиядан мутахассислар жалб этишни таклиф қилди. Шунингдек, мактабларнинг юқори синфларида молиявий саводхонлик ҳамда KfW молиялари бўйича алоҳида фанлар киритиш имконияти муҳокама қилинди.
KfW тараққиёт банки – KfW Bankengruppe молиявий гуруҳи аъзоси бўлиб, инвестицияларни молиялаштиради. Шунингдек, ривожланаётган мамлакатларда мутахассислар малакасини ошириш бўйича тегишли маслаҳат хизматлари кўрсатади.