Жаҳон | 22:19 / 11.09.2019
68537
2 дақиқада ўқилади

Иордания қироли ўз синглиси - Дубай амирининг қочиб кетган рафиқаси тақдирига аралашди

Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактумнинг БААдан қочиб кетган рафиқаси воқеасида янги бурилиш юз берди. Бу ҳақда 1news.az нашри хабар бермоқда. 

Малика Ҳайя бинт ал-Ҳусайн турмуш ўртоғидан 40 млн долларга яқин пул ва 2 қизи билан бирга қочиб кетган. Малика Лондондаги Кенсингтон саройи яқинидаги уйдан қўним топиб, ажрашишга ариза берган. Бу ҳақида июнь охирида маълум қилинганди.

Малика фарзандларига васийлик қилиш ҳуқуқини олиш учун Лондон олий судига ариза берган. У қизининг мажбуран никоҳ қуришдан ҳимоялашни ва махсус қўриқлаш ордерлари беришни сўраган. Унинг турмуш ўртоғи – Дубай амири малика ва фарзандларининг Дубайга қайтарилишини талаб қилмоқда. Бироқ охирги маълумотларга кўра, бу юз бермаслиги мумкин.

Arabian Royal Agency маълумотларига кўра, ушбу воқеага маликанинг акаси – Иордания қироли Абдуллоҳ II’ аралашиб, синглисини Иорданиянинг Британиядаги элчиси ўринбосари этиб тайинлаган ва шу тариқа маликани ва фарзандларини мажбурий қайтарилишдан асраб қолган.

Эндиликда малика ва унинг фарзандлари дипломатик дахлсизликка эга бўладилар ва Британия уларни БААга ва турмуш ўртоғига топшира олмайди.

Бироқ, таъкидланишича, маликанинг дипломатик лавозимга тайинланиши Британия ҳукумати томонидан маъқулланиши керак, у эса бу тайинловни қабул қилиши ёки рад этиши ҳам мумкин. 

Мавзуга оид