2025 йилда ушбу ҳафталик доирасида 1300 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси "Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСCО" кафедраси томонидан жорий йилнинг 4-8 феврал кунлари "Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили" шиори остида илмий, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.

Академияда ўтказилган мазкур ҳафталик подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги "Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги – 2025" мукофотига лойиқ деб топилди.

Мукофотни топшириш маросимида Иорданиянинг Ўзбекистондаги элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Иордания элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод академия ректори Музаффар Комиловга подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги "Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги – 2025" мукофотини тантанали тарзда топширди.