Жаҳон | 22:40 / 11.09.2019
24432
2 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг катта даромад келтирган автомобили маълум қилинди 

2019 йилнинг энг катта даромад келтирган автомобили маълум қилинди. Бундай номга 8-авлоддаги Porsche 911 автомобили сазовор бўлди.  

Ушбу модел савдоси Porsche компаниясининг умумий савдоси ҳажмида 11 фоизни ташкил қилган бўлса-да, унинг йиллик даромадининг 30 фоизини келтирган. Бундай нисбатдаги фойда 2018 йилда чиқарилган бошқа ҳар қайси моделникидан юқорироқ бўлган.

Porsche 911 ушбу рейтингда Ferrari F8 Tributo, Aston Martin DBX, Mercedes-Benz GLE ва BMW X5 моделларини ортда қолдирган. Ушбу моделларнинг барчаси савдолар ҳажмида эгаллаган улушдан кўпроқ даромад келтирган. 

Мутахассисларнинг фикрича, Porsche бундай натижани катта миқдордаги опцияларни таклиф қилиши ва Хитойда катта талабга эга бўлгани сабабли кўрсатган. 

“Porsche 911 стандарт версиясида ҳам жуда нафли, бироқ сиз унга опциялар ва бошқа қўшимча қурилмалар қўшсангиз, наф янада каттароқ бўлади”, деб айтган Bloomberg Intelligence таҳлилчиси Майкл Дин.

Таъкидланишича, Porsche’нинг 2018 йилда дунёдаги савдо ҳажми 3 фоизга ошиб, 256 255 та автомобилни ташкил қилган бўлса, 911 моделиники 10 фоизга ошган ва 35573 та автомобилни ташкил қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда