"Истиқбол"нинг янги қиёфаси
Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий тармоқларни барқарор ишлаши учун унумдорлик ҳамда сифат даражасини кўтариш мақсадида, Наманган шаҳар "Истиқбол" электр таъминоти корхонаси биноси замонавий жаҳон стандартларига мос равишда тўла таъмирдан чиқарилди ва фойдаланишга топширилди.
— “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан Тошкент шаҳар Яшнобод туман электр тармоқлари корхонасида ўтказилган семинарда республика бўйлаб электр энергияси истеъмолчилари учун намунавий хизмат кўрсатиш вазифаси қўйилган эди. Шу муносабат билан мазкур электр таъминоти корхонаси тез фурсатларда капитал таъмирдан чиқарилди ва аҳоли учун хизматга шай қилинди,— дейди “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бош директори Жаҳонгир Ризаев. — Мазкур бинода бир пайтнинг ўзида электр энергияси истеъмолчиларининг ахборот ва янгиликларга бўлган эҳтиёжини тез фурсатда қондирилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган электрон мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш учун шароитлар яратилган.
“Истиқбол” электр таъминоти корхонаси 2013 йил 1 июнда ташкил топган бўлиб умумий ходимлар сони 76 тани ташкил этади.
Корхона тасарруфида 548.2 км 0,4-6-10 кВ ли электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб жами истеъмолчилар сони – 29745 тани шундан 28485 таси аҳоли ва 1260 таси улгуржи истеъмолчилар ташкил этади.
Табиийки, электр энергиясини аҳолига узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун электр тармоқларини тизимли равишда янгилаш ва реконструкция қилиб бориш керак бўлади.
Шу мақсадда 2019 йилнинг шу кунига қадар 8 та ортиқча юкланиш билан ишлаётган трансформатор пунктлари аниқланди. Шундан 5 тасига енгиллаштирувчи трансформатор пункти қурилди ва 2 тасини қуввати оширилди. Натижада, 1200 тадан ортиқ истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳар аҳоли хонадонларини электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган (АСКУЭ) тизимига улаш ишлари жадал бошлаб юборилди. Шу кунгача 28485 та маиший истеъмолчилардан 24000 мингдан ортиғи ҳисоблагичлари алмаштирилди. Шу ой якунига қадар қолган барча истеъмолчиларнинг ҳисоблагичлари тўлиқ алмаштириб бўлинади.
Истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилган корхона энергетиклари ўзларига яратилган шарт-шароитлардан илҳомланиб ўз олдиларига янада улкан мақсадларни қўйишган. “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан вилоятдаги мавжуд барча таъмирталаб корхоналарда капитал таъмирлаш ва технологик янгилаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:06 / 11.10.2024
Рулдаги бола қамалар, Gentra’ни ижарага берган-чи? Ноқонуний машина ижараси ўсмирлар ўлимига сабаб бўлмоқда
12:10 / 10.10.2024
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
17:55 / 28.09.2024
“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози
21:44 / 18.05.2024