Ўзбекистон | 14:22
3260
2 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳри собиқ ҳокими устидан суд бошланди

Наманган шаҳри собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 60 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланганди. У ва яна 5 киши фирибгарлик, пора олиш, мансаб сохтакорлиги ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

ЖИБ Ўзбекистон туман судида Наманган шаҳри собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича суд мажлислари бошланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 нафар судланувчининг (барчаси эркак) 3 нафарига нисбатан қамоққа олиш, 3 нафарига эса муносиб хулқ-атворда бўлиш тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган.

Дастлабки тергов органи айблов хулосасига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбланмоқда:

  • 167-модда (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
  • 168-модда (фирибгарлик);
  • 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
  • 206-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
  • 209-модда (мансаб сохтакорлиги);
  • 28,209-модда (мансаб сохтакорлигида иштирокчилик);
  • 210-модда (пора олиш);
  • 28,211-модда (пора беришда иштирокчилик);
  • 212-модда (пора олиш-беришда воситачилик қилиш).

Анвар Отахўжаев тезкор тадбирда қўлга олингани ҳақида 2025 йил сентябр ойида хабар берилганди.

Анвар Отахўжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига 2023 йил декабрида тайинланган. У 2019-2023 йилларда Чортоқ тумани ҳокими бўлган. 

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид