Ўзбекистон | 07:41 / 13.09.2019
32934
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: LiveJournal

Республика Гидрометеорология маркази 14 - 17 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 ва 17 сентябрда 10-15 даража, 15-16 сентябрда 8-13 даража илиқ, кундузи 14-16 сентябрда 23-28 даража, 17 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 сентябрда 12-17 даража, 15-17 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 14 сентябрда кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 15 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда 12-17 даража, 16-17 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 14 сентябрда 25-30 даража, 15-17 сентябрда 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 14 сентябрда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 15-17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда 12-17 даража, 16-17 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 14 сентябрда 25-30 даража, 15-17 сентябрда 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда 12-17 даража, 16-17 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 14 сентябрда 26-31 даража, 15-17 сентябрда 24-29 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда 12-17 даража, 16-17 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 14 сентябрда 25-30 даража, 15-17 сентябрда 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 14-15 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 16-17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда 7-12 даража, 16-17 сентябрда 5-10 даража, кундузи 14 сентябрда 15-20 даража, 15-17 сентябрда 12-17 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид