Ўзбекистон | 07:58 / 14.09.2019
5593
1 дақиқада ўқилади

Гулистонда Ўзбекистон - Қозоғистон демаркация комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

2019 йилнинг 9-13 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон - Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, мулоқот чоғида давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилган.

Учрашув давомида давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида дала текширув ишлари ўтказилди.

Музокаралар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид