Жамият | 09:41 / 14.09.2019
6053
1 дақиқада ўқилади

«Қорадори-2019»: олмалиқлик шахс 1,5 килограммдан ортиқ марихуана билан ушланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, 2019 йилнинг 8 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан шу шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотида айтилишича, унда 1978 йилда туғилган Қ.С. 1 кг. 791 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид