Жамият | 11:53 / 14.09.2019
16080
2 дақиқада ўқилади

Устомонлик билан яширилган нақд хорижий валюталар фош қилинди

Айрим шахслар томонидан республикамиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.

Чунончи, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу постга “VAN Hool” русумли автобусни бошқариб келган қўшни давлат фуқароси К.К. бошқарувидаги автобус божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Натижада, ҳайдовчи ўриндиғи ёнидаги колонка ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, 1 000 000 қозоқ тенгеси хорижий валютаси яширилгани фош бўлди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга пиёда ҳолда кириб келган қўшни давлат фуқароси А.Ф. божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари орасига 502 АҚШ доллари ва сумкасига 6004 АҚШ долларини божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Мавзуга оид