Наманганда халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумида 92,7 млн. долларлик 22та инвестицион келишув имзоланди
Наманган шаҳрида 13-14 сентябрь кунлари «XXI асрда тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланишида инвестиция ва инновациянинг роли» мавзуидаги Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz'га хабар қилишича, ушбу форумда Австрия, Германия, Исроил, Миср, Покистон, Россия, Словакия, Украина, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи компаниялари билан умумий қиймати 92,7 млн. долларлик 22та муҳим келишувга эришилган ва битимлар имзоланган.
Имзоланган битимларга кўра, «Косонсой фарм» эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи «Спринг фармацевтик» МЧЖ ҳамда Миср Араб Республикасининг «Pharco pharmaceuticals corporation» компанияси ҳамкорлигида 30 млн. долларлик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Австриянинг «AME International GmbH» компанияси ўртасида 10 млн. долларлик кардиология марказини барпо этиш, «Мерримед Фарм» МЧЖ корхонаси билан Германиянинг «Textima Export Import GmBH» компанияси ўртасида 30 млн. долларлик кўп тармоқли замонавий тиббий марказ ташкил этиш бўйича келишувлар ҳам тузилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024