Божхоначилар Булунғурдаги кафеда наркокурьерни қўлга олишди
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида гиёҳвандлик моддаларининг олди-сотдисига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тезкор тадбир давомида Булунғур туманидаги кафелардан бирида фуқаро М.М. шартли харидорга 250,52 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, ушбу туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Б.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 3 та шиша банка ва идишларда умумий оғирлиги 276,6 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини ҳамда ҳовлисида 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024