Жамият | 17:45 / 17.09.2019
22857
3 дақиқада ўқилади

Фарзандингизнинг илм олиши ва одобидан хавотир оляпсизми?

Фарзанд – инсониятга берилган энг олий ва энг ширин неъматлардан бири ҳисобланади. Ҳар бир инсон фарзандли бўлиши билан, унинг униб-ўсиши ва келажаги ҳақида қайғура бошлайди. Ҳар томонлама мукаммал, оқил, гўзал ахлоқли, дунёқараши юксак ҳамда кучли билимга эга инсон этиб тарбиялаш эса бироз мушкул вазифа. Айниқса бугунги ахборот ва интернет хуружи авж олган бир паллада машаққатингиз икки карра ортади.

Тирикчилик сабаб барчамиз эрталабдан кечгача ишда, юмушда ва тижорат билан банд бўламиз. Бундай вазиятда жигарбандингизнинг ҳам мукаммал илм олиб, ҳам ҳуснихулқ соҳиби бўлиши, камига замон талаби бўлган хорижий тилларни пухта ўзлаштириши учун ота-онанинг ёлғиз ҳаракат қилиши бўлажак лидер етишишига жуда ҳам камлик қилади.

Табиийки мазкур ҳолат ҳар бир ота-она учун фарзандининг илмий салоҳияти ва хулқидан хавотир олишига сабаб бўлади.

Энди муаммонинг ечими бор!

Фарзандингиз учун «Al-Farobiy ta’lim» хусусий мактабида сизни хавотирга солаётган барча муаммоларга махсус дастур асосида ечим топилган. Аввало, бу ерда биз болажонларингизга она тили ва адабиёти билан бир қаторда, шарқона одоб, ўзбекона қадриятларга асосланган ҳуснихулқ омилларини ўргатамиз.

Табиийки одобли ва гўзал ахлоқ эгаси дунё тилларини ҳам биз билан пухта ўзлаштиради. Мактабимизда 2 та хорижий тил, инглиз ва араб тиллари мукаммал тарзда ўргатилади. Жумладан, ўқувчиларимиз инглиз тилини АҚШнинг дунёга машҳур «Global education service, Advanced» дастури асосида хорижлик моҳир ўқитувчилардан, Араб тилини эса халқаро нуфузга эга Миср таълим дастурларига монанд мисрлик устозлардан чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштиради.

Мактабимизда ўқувчилар билим олиш, одоб, хорижий тил, маданият ва жисмоний тарбия машғулотларидан ташқари мустақил таҳлил қилишни, воқеъликка муносабат билдиришни ўрганадилар!

Сиз учун қулайлик!

Бепул тушлик! Мактабимизда алоҳида махсус ошхона бўлиб у ерда фарзандларингиз учун мия фаолияти ва жисмоний ривожланишга ёрдамлашувчи таомлар тақдим этилиб, менюлар ҳар ҳафтада ўзгартириб борилади.

Бонус!

Мактабимизга бир оиладан бир нафардан ортиқ бола келадиган бўлса, уларнинг ҳар бири учун махсус чегирмалар тақдим қилинади.

Шунингдек, бизда:

  • Арзон нархлар;
  • Қулай шароит;
  • Кучли устозлардан сифатли таълим;
  • Гўзал одоб ва ахлоқ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Матлубот кўчаси 46-сонли мактаб биноси.

Мурожаат учун телефонлар:

(90) 111-14-14  

(90) 393-14-14

(90) 131-15-15

Батафсил маълумотларни alfarobiy.uz сайтидан ҳамда Facеbook'даги

Al-Farobiy ta'lim Maktab саҳифасидан олишингиз мумкин!

«Al-Farobiy ta’lim» мактаби – фарзандингиз учун сиз каби қайғурамиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид