Жамият | 10:00 / 12.02.2020
7558
4 дақиқада ўқилади

Инглиз тилини ўқитиш бўйича халқаро AdvancED дастури раҳбари Тошкентдаги «Al-Farobiy ta’lim» мактабига ташриф буюрди

Дунёда инглиз тилини ўқитиш бўйича дастурлар кўп. Aммо, улар орасида AdvancED дастури мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган энг яхши ва самарали дастур сифатида халқаро даражада эътироф этилган.

Мазкур дастур Aмерика қўшма штатларига тегишли бўлиб раҳбари Кем Ҳуссаин ҳисобланади. 1 феврал куни жаноб Кем Ҳуссаин «Al-Farobiy ta’lim» мактабига ташриф буюрди. Меҳмонни «Al-Farobiy ta’lim» мактаби таъсисчиси кутиб олди.

Келинг, аввало AdvancED дастури ҳақида тўхталиб ўтсак. AdvancED аккредитация, тадқиқот ва профессионал хизматлар орқали таълимдаги устунликни тарғиб қилишга мўлжалланган дастур ҳисобланади. Янада соддароқ қилиб айтганда, инглиз тилини ўрганувчиларга энг илғор ва замонга қараб ривожланиб борувчи услубларни тақдим этувчи амалий лойиҳадир. Бу дастур орқали инглиз тилини мутлақо билмайдиган ўқувчи ҳам тез фурсатда осонлик билан инглизча сўзлай бошлайди.

Таъкидлаш жоизки, AdvancED дунёдаги энг катта таълим ҳамжамияти бўлиб, айни дамда жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 30.000 га яқин мактаблар ва мактаб тизимидаги муассасаларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Қувонарли жиҳати шундаки, мазкур дастур доирасида таълим берувчи мактаб энди Ўзбекистонда ҳам мавжуд. AdvancED дастури бўйича инглиз тилини ўргатаётган мактаб қайсилигига қизиқаётган бўлсангиз, бу – «Al-Farobiy ta’lim» хусусий мактабидир.

Очилганига қисқа вақт бўлишига қарамай, «Al-Farobiy ta’lim» хусусий мактабида юзлаб ўқувчилар инглиз тилида эркин сўзлашишни ўрганмоқдалар. Ишонмаганлар мактабимизга ташриф буюриб, дарс жараёнларининг гувоҳи бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг 1 феврал куни AdvancED халқаро Корпорациясининг Яқин Шарқ ва Осиё минтақаси бўйича Вице-Президенти Кем Ҳуссаин дастур бўйича тўлиқ инглиз тилидан машғулотлар олиб борилаётган пойтахтимиздаги «Al-Farobiy ta’lim» хусусий мактабига ташриф буюрди. Ташриф чоғида жаноб Ҳуссаин мамлакатимизда хорижий тиллар айниқса инглиз тилини ўрганиш ва ўқитиш бўйича жадал олиб борилаётган ишлар ҳақида илиқ муносабатлар билдирди. Айниқса хусусий мактаблар учун берилган имкониятлар, имтиёзлар яқин келажакда ўз мевасини беради дея таъкидлаб ўтди. Жумладан, «Al-Farobiy ta’lim» хусусий мактаби бу борада анчайин катта қадамларни ташлаб, AdvancED билан ҳамкорликда фаолият юритаётгани ҳам ижобий натижадир.

Ташриф сўнгида Вице-Президент Кем Ҳуссаин ҳамда «Al-Farobiy ta’lim» мактаби таъсисчиси билан инглиз ва хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш бўйича истиқболли режалар хусусида келишиб олинди. Шундан сўнг меҳмонларни «Al-Farobiy ta’lim» мактаби таъсисчиси ҳамроҳлигида бой тарихий, маданий меросимиз гавҳари саналмиш навқирон Самарқанд шаҳрига йўл олиб, улуғ алломалар абадий қўним топган мақбараларни зиёрат қилишди.

АҚШнинг халқаро AdvancED дастури бўйича инглиз тилидан таълим берувчи «Al-Farobiy ta’lim» мактаби ушбу дастурга қизиққан барча ота-оналар ва уларнинг азиз фарзандларини ўз бағрига таклиф этиб қолади.

«Al-Farobiy ta’lim» мактаби – фарзандингиз биз билан инглиз тилида она тилидек сўзлай олади!

«Al-Farobiy ta’lim» мактаби маъмурияти

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид