Ўзбекистон | 09:17 / 17.09.2019
5667
1 дақиқада ўқилади

Онлайн аукцион орқали 4,1 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 9-15 сентябрларида “ЎзРТХБ” АЖда 995,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 75 %га кўп. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 43 %га ўсиб, 411,1 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 478,1 млрд сўмдан 894,6 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 1,6 млн АҚШ долларлик 1500 тонна полиэтилен сотилди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 29,9 млрд сўмни ташкил этди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 30,8 %га кўп. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,4 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 18,1 %ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 687та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,1 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 16,7 % биринчи тоифадаги авторақамларга, 42,4 % иккинчи ва 40,9 % учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Мавзуга оид