Жамият | 15:00 / 17.09.2019
14042
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон аҳолиси чет эллик шифокорлар билан бепул маслаҳатлашишлари мумкин

Ташхиснинг тўғрилигига ва белгиланган даволанишига шубҳа қиладиган ёки касалликка қарши курашнинг альтернатив усуллари тўғрисида билишни истаган беморлар ANADOLU тиббиёт марказининг (Истанбул, Туркия) етакчи шифокорлари билан маслаҳатлашиб, ўзларининг тиббий тарихи ва тадқиқотлар натижаларини юборишлари мумкин. Клиниканинг шифокорлари тиббий маълумотларни бепул кўриб чиқадилар ва касалликка тавсия этилган даволаниш тўғрисида мустақил фикр билдирадилар.

Тиббиёт маркази Американинг жаҳонга машҳур Jons Hopkins университет клиникаси (Johns Hopkins Medicine) ташаббуси билан ташкил қилинган. Ҳозирги фаолиятини ҳам университет клиникаси билан ҳамкорликда олиб боради. Jons Hopkins клиникасининг ўзи 1889 йилда ташкил қилинган ва шу кунга қадар тиббиёт соҳасида жуда кўп кашфиётлар қилган. Бу госпиталь 20 йилдан буён онкологик касалликларни даволашда энг яхши клиника сифатида тан олинади.

Мана шундай стратегик ҳамкорлик туфайли ANADOLU клиникаси Американинг юқори стандартлари асосида ишлайди ҳамда халқаро даражадаги тажриба ва инновация алмашиш имконига эга.

ANADOLU – ҳамёнбоп нархдаги (тиббий хизматларнинг нархи Европа ва Исроилга нисбатан 20-30% арзон) ва географик жиҳатдан жуда қулай жойлашган (Тошкентдан Истанбулга мунтазам рейслар мавжуд) юқори сифатли тиббиёт маркази ҳисобланади. Эҳтиёж туғилгудек бўлса, клиника шифокорлари АҚШдаги ҳамкасблари билан маслаҳатлашиши мумкин.

ANADOLU марказида алоҳида касалликларга ихтисослашган марказлар мавжуд:

  • Онкология маркази (Кимётерапия, Таргет терапия, Иммунотерапия, Жарроҳлик, Радиацион терапия, Паллиатив ёрдам);
  • Жарроҳлик маркази (шу жумладан, Da Vinci роботи воситасидаги жарроҳлик);
  • Мия суягини трансплантация қилиш маркази (Европадаги энг йирик учта марказдан бири);
  • Юрак, қон-томир жарроҳлиги маркази;
  • Нейрожарроҳлик маркази;
  • Инновацион диагностика маркази (Патологик лаборатория, МРТ, КТ, ПEТ КТ, «суюқ биопция») ва бошқалар;
  • ЭКО маркази.

ANADOLU клиникаси Европа ва Америкада ишлаб чиқарилган янги тиббий технологиялар билан таъминланган. Уларнинг ёрдамида қисқа муддат ичида аниқ ташхислар қўйиш, мураккаб операцияларни амалга ошириш ва саратон касаллигини даволашда қуйидаги илғор усулларни қўллаш мумкин:

  • Радиотерапия ва радиожарроҳлик (янги технологиялар – CyberKnife M6, Varian Edge, Radixact);
  • Онкологиянинг сўнгги босқичларини даволаш учун «қайноқ» кимётерапия – бутун дунё бўйича клиникалар бирлашмасида амалга оширилади;
  • Радиоэмболизация ва кимёемболизация – дунёнинг фақат бир нечтагина онкологик марказларида амалга ошириладиган жигар метастази ва ўсимтани даволашнинг янги методи;
  • Роботик операция, шу жумладан, кўкрак, юрак, простата саратони ва шу каби операцияларда.
  • Мия суяги трансплантацияси, шу жумладан, донорнинг қисман розилиги билан гаплоидентик трансплантация (донор тўлиқ рози бўлмаган ҳолларда) ва ҳ.к.

2018 йил ANADOLU клиникасига турли онкологик касалликларни операциясиз даволаш учун Радиотерапия ва радиожарроҳлик бўлими тўлиқ янгиланди.

Бундай асбоб-ускуналар дунёда ягона ҳисобланади! Жарроҳлик операцияларига келадиган бўлсак, уларнинг кўпи жарроҳлик тизими, яъни Da Vinci роботи ёрдами билан ўтказилади.

Бу тизим операциянинг муваффақиятли ўтишини таъминлайди ҳамда операциядан кейинг тикланиш даврини қисқартиради.

Шу билан бирга, клиникада нафақат даволаниш, балки профилактик текширувдан ўтиш ҳам мумкин: жинси, ёши ва мавжуд касалликларга қараб турли хил профилактик диагностика дастурларини таклиф қилувчи назорат бўлими мавжуд. Барча тадқиқотлар бир жойда олиб борилади ва атиги 1-2 кун давом этади. Олинган натижаларга кўра, беморларнинг соғлиғи ва мавжуд хавф омиллари тўғрисида батафсил хулоса, кейинги тиббий назорат, овқатланиш ва жисмоний фаолият ҳақида тавсиялар берилади.

Нуфузли сертификатлар, ҳужжатлар, аккредитациялар ва халқаро даражадаги JCI, ESMO, OECI ва беморга йўналтирилган ёндошув учун PlaneeTree Gold сертификати клиника эришган ютуқ ва муваффақиятларнинг тасдиғидир.

Клиниканинг халқаро бўлими ANADOLU ташкил топганидан буён ишлайди, шунинг учун хорижлик беморлар билан ишлашда катта тажриба орттирган. У ерда 65 нафар ходим ишлайди, уларнинг ичида русийзабон координаторлар, шифокорлар ва таржимонлар бор. Ҳар йили клиниканинг мутахассислари дунёнинг турли нуқтасидан келган 6.500 дан ортиқ беморнинг соғлиғини тиклашга ёрдам беради. Жумладан, бу ерга даволаниш учун Ўзбекистон, Россия ва МДҲ давлатларидан келишади.

ANADOLUнинг халқаро бўлими клиниканинг ичига киради, шунинг учун унинг хизматлари бепул. Асосий мақсад беморга тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишдир. Бунда тил билмаслик ва бошқа муаммолар халақит қилмаслиги керак.

ANADOLU халқаро марказида чет эллик беморлар ва уларнинг оилалари учун барча шарт-шароитлар мавжуд. У ерда қуйидаги хизматлар бепул тақдим этилади:

  • амалдаги тиббий ҳужжатларга асосланган дастлабки консультация ва даволанишнинг тахминий жараёни;
  • консультация ва жараёнлар учун масофадан туриб, рўйхатдан ўтиш;
  • Туркияга келгандан кейинги трансфер;
  • Туркияда меҳмонхона излаш ва брон қилишга ёрдам;
  • русийзабон таржимон билан таъминлаш;
  • даволаниш пайтида шахсий координатор;
  • даволаниш учун тиббий ҳужжатларни инглиз тилига таржима қилиш;
  • даволаниш жараёни тугагунча шифокор билан доимий алоқа ва консультациялар ва бошқалар.

ANADOLU клиникасининг халқаро консультация маркази сизнинг соғлиғингизга хизмат қилади!

Касаллигингиз бўйича олинган ташхисни текширтириш ва керакли тавсияларни олиш учун ANADOLU шифокорларига бепул мурожаат қилишингиз мумкин (сиртқи консультация). Бунинг учун қуйидаги контакт маълумотларимиздан бирига мурожаат қилинг:

Сайт: www.anadolumedicalcenter.ru

Телефонлар: +90 (262) 678 50 22, +90 (262) 678 54 67 (Туркия)

Электрон почта: int.patients@anadolusaglik.org

Facebook: fb.com/anadolumedical.official

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид