Жамият | 09:00 / 16.12.2019
4626
9 дақиқада ўқилади

ANADOLU шифокорлари: саратон биздан қўрқишни бошлаган душмандир

Шу йилнинг май ойида, Республика Онкология Маркази ва Туркиянинг ANADOLU тиббиёт маркази орасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган кундан бошлаб, икки тарафнинг юқори малакали шифокорлари ва мутахассислари томонидан саратон касалликларига қарши биргаликда курашишга қаратилган улкан ишлар амалга оширилди. ANADOLU шифокорлари саратонни бошидан кечирган, уни енгган ва одатий ҳаётга қайтган инсонлар сони бундан кейин фақат ошиб боришига ишонадилар.

Туркиядаги ANADOLU тиббиёт маркази Ўзбекистонлик пациентларга таклиф этаётган, турли этиологиядаги саратон касалликларининг инновацион даволаш усуллари ҳақида клиника мутахассислари – тиббий онколог Синан Карааслан ва жарроҳ Айхан Эрдемир қуйида ўз фикрларини билдирадилар.

ANADOLU тиббиёт маркази шифокорлари: жарроҳ Айхан Эрдемир (чапда) ва тиббий онколог Синан Карааслан (ўнгда)

Клиникадаги касалликка ташхис қўйиш ва уни даволашни режалаштириш тартиби

Айхан Эрдемир: Беморларимизнинг 40% га яқини – чет эл фуқаролари. Ўзга, нотаниш юртга келиш одамларда маълум бир қўрқув ва стрессни вужудга келтиришини ҳисобга олиб, биз даволашни имкони борича тезроқ бошлаш ва тез орада уларга ишонч ва соғлиқни қайтаришга интиламиз. Биз чин дилдан ишонамиз ва биламизки, саратонни енгиш мумкин ва бунинг имкони бор! Клиникада биз юзлаб бахтли воқеаларнинг гувоҳи бўлганмиз.

Пациент билан у клиникамизга келгунига қадар ишлай бошлаймиз – ундаги мавжуд барча тадқиқот натижалари, расмлар ва тиббий хулосаларини соҳа мутахассисларидан иборат жамоамиз билан биргаликда ўрганиб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.

Демак, бемор клиникамизга келганида, биз унинг касаллик тарихи ҳақида тушунчага эга бўламиз. Шу билан бирга, яна қайси қўшимча текширув ва таҳлиллар кераклигини аниқлаб, улардан зарурларини шу ерда ўтказамиз. Айтганча, ҳар қандай бемор бу каби «қўшимча тиббий кўрик»ни биздан мутлақо бепул олиши мумкин: биз касаллик тарихини ўрганиб чиқамиз, сўнгра касаллик ҳақидаги хулосамиз ва тавсия этилган даво муолажаси ҳақидаги фикримизни берамиз.

Кейинги босқичда, ҳар бир клиник ҳолат марказимизнинг ўзида, мультидисциплинар (кўп тармоқли) консилиумда муҳокама қилинади. Бу консилиум жарроҳ, радиолог, ядро тиббиёти шифокори, тиббий онколог ва бошқа мутахассислардан иборат. Бундай кенг миқёсли, умумий иш натижасида биз барча таҳлил натижаларини қайта кўриб чиқиб, муҳокама қиламиз ва кейинги даволаш тактикаси ҳақида қарор қабул қиламиз. Бу бизга ҳар бир пациент учун энг юқори самарали даволаш режасини танлаш ва тиббий хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Натижада, биз зудлик билан атиги 2-3 кун ичида касалликка ташхис қўямиз. Одатда, пациентнинг клиникада ўтказган учинчи кунидаёқ аниқ диагноз (ташхис) қўйиб, даволашга ўтишимиз мумкин.

ANADOLU марказида диагностика жараёни 2-3 кунни олади, шундан сўнг беморга аниқ ташхис қўйилади ва унга керакли даволаш жараёни бошланади

Жарроҳлик амалиётидан ташқари, клиникада таклиф этиладиган яна бошқа даволаш усуллари

Синан Карааслан: Айтиб ўтилганидек, ҳамкасблар билан консилиум ўтказгач (маслаҳатлашгач), кейинги даволаш борасида қарор қабул қиламиз.

Онкологик патологияларни даволашда, жарроҳлик аралашувидан ташқари жуда кўп имкониятлар мавжуд. Замонавий тиббиёт эришган ютуқлар туфайли биз шифокор ва олимлар, ўсимта ҳужайраларининг молекуляр генетик тузилишини аниқлашни ўргандик. Юқори аниқликдаги патологик лаборатория диагностикаси бизга саратон ҳужайраларидаги баъзи мутацияларни аниқлаш ва уни баҳолаш имконини беради. Бу таҳлил натижаларига кўра, даволашнинг энг мақбул усулини танлаймиз: иммунотерапия ёки мақсадли (таргет) даволаш, молекуляр даволаш ёки кимёвий терапия. Бугунги кунда биз бу каби усуллар ёрдамида ҳар бир ўсимта учун энг самарали даво муолажасини танлаш имконига эгамиз.

Масалан, бугунги кунда саратонни даволашдаги одатий кимёвий терапияга солиштирганда, иммунотерапия ва саратон ҳужайраларига тўғридан-тўғри таъсир этувчи, таргет (мақсадли) терапия айниқса катта ютуқларга эришиш имконини бермоқда. Бунда, иммунотерапия, одатда дориларни томир орқали томчилаб юборишни назарда тутади. Мақсадли (таргет) даволаш эса дориларни таблетка шаклида қабул қилишни назарда тутади. Натижада бемор даволаш жараёнини енгил ва қулай ўтказади (чунки, бунда у доимий равишда клиникада қолишга мажбур эмас). Аммо, даволаш муолажасини танлаш ҳар доим саратон ҳужайрасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб амалга оширилади, шу сабабли ҳар доим ўсимтанинг молекуляр-генетик текшируви ўтказилади. ANADOLU шундай тезликда ишловчи ва ишончли натижалар берувчи диагностика лабораториясига эга бўлган дунёдаги саноқли клиникалардан биридир!

Илм-фан ақл бовар қилмас даражада ривожланди ва бугунги кунда биз шундай маҳаллий даволашни амалга ошира оламиз. Агар ҳужайрада маълум бир мутация мавжуд бўлса, айнан шу ҳужайра учун мўлжалланган, мақсадли (таргет) дори воситаси бошқа ҳужайраларга таъсир қилмай ва (одатий, «кимёвий» даволашдан фарқли ўлароқ) умумий токсик зарарланишни вужудга келтирмай даволайди. Замонавий тиббий амалиётда иммунотерапия ҳали унчалик ҳам кенг қўлланилмайди. Лекин биз уни стандарт кимёвий терапия билан биргаликда қўллаймиз ва натижада даволаш самарадорлигини оширамиз.

ANADOLU клиникасида кўплаб жарроҳлик амалиётлари «Да Винчи» роботи ёрдамида амалга оширилади

Жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволаш усуллари ҳамда касалликнинг турли босқичларида клиникада эришиш мумкин бўлган натижалар ва мавжуд имконият

Айхан Эрдемир: Ҳамкасбим айтганидек, беморлар бизга касалликнинг турли босқичларида, жумладан охирги босқичда ҳам келишади. Улар орасида қорин бўшлиғи органларининг ўтказиб юборилган патологиялари айниқса кўп учрайди. Бундай беморлар учун бизда махсус перинатал патология ва қорин бўшлиғи онкологик касалликларини даволаш маркази мавжуд. Баъзи ҳолларда биз даволаш муолажасини танлашда эҳтиёткорлик билан ёндашишга мажбурмиз. Лекин шуни аниқ айта оламизки, касалликнинг охирги босқичларида ҳам биз беморга ташхис қўя оламиз ва унга жарроҳлик йўли билан даволаш амалиётини ўтказиш имконини бера оламиз. 

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда клиникамиздаги кўплаб операциялар минимал инвазив усулда – «Да Винчи» роботидан фойдаланиб амалга оширилмоқда. Бу қурилма инсон қўлига нисбатан аниқроқ ва ҳаракат имкони юқорироқ бўлиб, у ҳатто энг мураккаб операцияларни ҳам юқори самарадорлик билан амалга оширишга имкон беради. Операция атиги бир нечта жарроҳлик кесиш орқали амалга оширилади, шу сабабли бемор тезда оёққа туриб, уйига қайтиши мумкин. Бунда беморда одатий жарроҳликдан кейинги оғриқлар кузатилмайди, у кўп қон йўқотмайди, танада катта чандиқлар қолмайди – бу шубҳасиз катта афзаллик.

Клиникамизда ўтказилаётган, ноёб HIPEK циторедуктив жарроҳлик амалиёти алоҳида эътиборга лойиқ. Унинг ўзига хослиги шундаки, амалиёт пайтида қорин бўшлиғининг шикастланган қисмлари макроскопик жарроҳлик «тозалаш» орқали олиб ташланади. Сўнгра эса қолган, инсон кўзига кўринмайдиган саратон ҳужайраларини йўқотиш мақсадида, илитилган (41- 43 даражадаги) кимёвий терапевтик дори воситаси юборилади. Яъни бу ҳужайра даражасида маҳаллий таъсирни амалга ошириш учун операция вақтидаги иссиқ кимёвий даволашдир. Одатда, ушбу жарроҳлик аралашуви ва қорин бўшлиғини кимёвий терапевтик эритма билан даволаш натижасида биз кейинги босқичларда бемор умрини узайтиришга ёрдам берамиз. Клиникамизда ушбу операцияни бошдан кечирган ва 4 йилдан бери бизда қувватловчи муолажа олиб келаётган реал мисоллари мавжуд. Бу замонавий тиббиётнинг кишини ҳайратга солувчи, ажойиб ютуғидир!

Онкологик ва диагностика марказларидан ташқари, ANADOLU клиникаси таркибига қуйидагилар киради:

Чет элдан келган беморлар ўзини қулай ва хотиржам ҳис қилиши учун клиникада катта халқаро бўлим тузилган (унинг 85 нафардан ортиқ ишчилари мавжуд, улардан 12 нафари рус тилида сўзлашувчи координаторлар ва 18 нафари таржимонлардир). Бўлим таркибига шифокорлар жамоаси ҳам киради. Халқаро бўлим вакиллари кеча-ю кундуз ишлайди ва беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кафолатланади.

Маълумот учун Туркиядаги телефонлар:

(+90) 262-678-54-67

(+90) 262-678-50-22

Сайт: www.anadolumedicalcenter.ru

E-mail: [email protected]

Facebook: fb.com/Anadolumedical.official

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид