13:10 / 18.09.2019
0
14044
Реклама

Android BootCamp: мобиль оламни биз билан забт этинг!

Мобиль телефон сотиб, олиб илк маротаба уни ишга туширганингизда телефон экранида яшил рангли роботчани кўргансиз-а?! Ўша роботча тасвири Android операцион тизимининг логотипи ҳисобланади. Демак, сизнинг мобиль қурилмангиз Android тизимида ишлайди.

Android - смартфонлар, планшетлар, электрон китоблар, рақамли футболчилар, соатлар, фитнесс билакузуклари, ўйин консоллари, ноутбуклар, нетбуклар, смартбооклар, Google Glass ойналари, телевизорлар учун операцион тизимдир. 2015 йилдан бошлаб бошқа қурилмалар автомобиллар, кўнгилочар тизимлар ва уй роботлари учун ҳам ишлатиш бошланди.

Android кенг тарқалган операцион тизим ҳисобланади. Демак, Androidни биладиган дастурчиларга талаб ҳам катта, сабаби ўз-ўзидан аён, улар яратиши ва ривожлантириши керак бўлган қурилма ва тизимлар кутиб турибди. Android дастурини ўрганиш ҳали анча вақтгача яхши иш бўлиб қолади, чунки бу соҳада жуда кўп маҳсулот ва кутилаётган янги лойиҳалар бор.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Android дастурчиларига дастурлаш соҳасида иш ўринлари кўплиги билан ажралиб туради.

Мобиль иловалар бозорида кўпгина инновацион ғоялар мавжуд ва мобил технологияларни ривожлантирадиган янги дастурлаш технологияларини ўрганиш катта муваффақиятга олиб келмоқда. Android - смарт-уй дастурлари, овозли фаоллаштирилган қурилмалар, сунъий интеллектлар ва электрон тижоратда мобил дунёнинг бир қисми ҳисобланган технологиялардан биридир. Бу технологияларнинг асосий мақсади бизнинг ҳаётимизни осонлаштириш.

Ҳозирда биз мобиль қурилмаларимизни ҳаётимизнинг бир бўлаги сифатида ишлатамиз. Ундан ўйин-кулги учун, ишимиз самаралироқ бўлиши ёки онлайн харидларни амалга ошириш учун фойдаланамиз. Шу сабабли бугунги ҳаётимизда жуда кўп ишларни амалга оширишда дастур ишлаб чиқувчиларга боғлиқ эканлигимизни айтиш муболаға эмас.

Таълимга инвестиция келажакка қилинган энг фойдали сармоя ҳисобланади. Сизни яхши иш билан таъминлашга йўналтирадиган касбни танлаш эса бу йўлдаги энг катта ютуқдир.

2018 йилда энг яхши иш - дастурчи (Software Developer) мутахассислиги бўлди. Ушбу мутахассисларга талаб катта ва уларга ривожланган давлатларда, хусусан АҚШда йиллик 100.000$ дан ортиқ иш ҳақи тўланади.

Дастурчилардан ташқари компьютер ва ахборот технологиялари билан боғлиқ бошқа мутахассислар ҳам 2018 йилда энг яхши даромад қилганлар рўйхатига кирган.

Дастурчилар ҳар доим ўз билимларини ошириб бориши ва янги технологияларни ўрганиб изланиши лозим бўлган мутахассислардир. Компаниялар эса лойиҳалар яратиш тажрибасига эга иқтидорли дастурчиларни қидирадилар.

Бугунги кунда барча бизнесларга мобиль иловалар, дастурлар керак бўлади. Бу уларга товар ва хизматларнинг сотилишини тезлаштириш, даромадни ошириш, бизнес таҳлилини амалга оширишда катта қулайлик ва имконият беради.

Мобиль иловалар бозорида келажакка яхши таҳлиллар бор: 2021 йилга келиб бутун дунё бўйлаб мобил иловаларни юклаб олиш сони 352 миллиардга етиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, мобиль тижорат ўсиши кутилмоқда. 2018 йил охиридан бошлаб, энг йирик e-tijorat бозори ҳисобланган Хитойда m-tijorat (мобиль смарфон орқали тижорат) ривожланишни бошлади. Бугунга келиб 75 фоиз электрон тижорат мобил қурилма орқали амалга оширилмоқда ва ўз ўрнида бу m-tijorat (m-commerce) соҳасини тезкорлик билан ривожлантирмоқда.

Статистик таҳлилларга кўра фойдаланувчилар компьютер олдидан кўра (41%) мобиль қурилмаларида кўпроқ вақт сарфлашади (59%). Келажакда бу кўрсаткич янада ошиши кутилмоқда, чунки мобиль қурилмалар кундан-кунга кучли ва янги техник имкониятлар билан ишлаб чиқарилмоқда.

Хулоса қиладиган бўлсак, Android дастурини ўрганиш ҳали анча вақтгача жуда яхши иш бўлиб қолади, чунки у жуда кўп имкониятлар эшигини оча олади. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларининг талаби бунга жуда катта ва иш ҳақи тўлови ҳам юқори бўлиб қолмоқда.

Агар дастурлашнинг ушбу соҳасига қизиққан ва бу соҳани тезроқ ўрганмоқчи бўлсангиз, PDP Bootcamp ўқув курсига ёзилишни ва Android developer касбини эгаллашни ўйлаб кўринг.

ЎРГАНИЛАДИГАН ТEХНОЛОГИЯЛАР ВА ТИЛЛАР

1-модул. Дастурлашнинг бошланғич билимлари, “Java”дан бошланғич билимлар, Java Core;

2-модул. Объектга йўналтирилган дастурлаш (OOP), multithreading, blocking ва non blocking операциялар, маълумотлар базаси билан ишлаш, интернет билан ишлаш;

3-модул. Androidда бошланғич билимлар, аcтивитй, виеwлар билан ишлаш Android содда ўйинлар яратиш, butterknife ва support component билан ишлашни ўрганиш;

4-модул. Мураккаб viewлар билан ишлашни ўрганиш, recycleview, gesture view, custom viewlar, layout'ларнинг ишлаш принципларини ва Kotlin'нинг бошланғич асосларини ўрганиш;

5-модул. Android интернет билан ишлашни, такрорланиб турувчи ва фонда ишловчи операциялар билан ишлашни, маълумотлар базаси билан ишлашни ўрганиш;

6-модул. Амалиёт. Лойиҳалар билан ишлаш;

BOOTCAMPда ўқув амалиёти қандай ташкил этилади?

Android development ўқув режаси:

Давомийлиги: 8 ой;

 Гуруҳ сиғими: 24 талаба (бир гуруҳда);

 Ўқув тили: Ўзбек тили;

 Дарслар вақти: Ҳафтада 5 кун (душанба-жума), 25 соат. 5 соат (08:00 - 13:00);

Android BootCampда ўқиш талаблари қандай?

BootCamp гуруҳларига 16 ёшдан юқори, компьютердан фойдалана оладиган, инглиз тилидан бошланғич билимга эга хоҳловчилар қабул қилинади. Биз сизга таклиф қилаётган таълимда Android дастурлаш йўналишида тўлиқ дастурчи (Android developer) бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун аввал бир ҳафталик синов дарсларида сизда ушбу соҳага лаёқат ва қизиқиш даражаси текширилади.

BootCamp яна шуниси билан диққатга сазоворки, мамлакат аҳолисини иш билан таъминлаш, ёшларни қисқа муддатда замонавий мутахассис этиб тайёрлаш ва бу кадрлар орқали давлатнинг дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий ривожланишига катта ёрдам беради. Муҳими, талабаларда дастурчидек фикрлаш, ишлаш ва таҳлил қилиш қобилияти шаклланади. Бу эса жуда муҳим жиҳат. Чунки дастурлаш соҳасида ижодкорлик, креатив ёндошув, мантиқий таҳлил қила олиш зарур фазилатлар бўлиб, бу дастурчида фикрлаш қобилиятини кучайтиради.

Курсга қабул қилиш давом этмоқда.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси 3 Б уй

Мўлжал: Ўзбекистон Давлат Цирки

Шунингдек, қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланишингиз мумкин.

Сайт: pdp.uz

Телефон: + 99897 447 47 41, +99895 177 47 41

Telegram: @PdpUzAdmin

Telegram-kanal: @PdpUzOfficial

Facebook: fb.me/pdp.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top