Жаҳон | 22:44 / 19.09.2019
7588
1 дақиқада ўқилади
Туниснинг собиқ президенти Зайнулобиддин бин Али вафот этди
Туниснинг собиқ президенти Зайнулобиддин бин Али 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 19 сентябрда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, сиёсатчи Саудия Арабистонида вафот этган. Унинг вафоти тафсилотлари келтирилмаган.
Зайнулобиддин бин Али Тунис президенти лавозимини 1987 йилдан 2011 йилгача эгаллаган. 2011 йилда мамлакатда юз берган “рангли инқилоб” оқибатида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган. Кейинчалик у Саудия Арабистонида сиёсий бошпана олган ва ўша ерда яшаб келган.
2012 йилда Тунис ҳарбий трибунали бин Алини оммавий тартибсизликлар вақтида намойишчиларнинг ўлдирилишига жавобгар деб топиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Мавзуга оид
12:24 / 20.02.2024
Ўзбекистон ва Тунис минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни кўриб чиқди
13:24 / 25.10.2023
Ерости ҳовли уйларида яшайдиган одамлар – Тунисдаги Матмата шаҳри ҳақида
18:17 / 09.08.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар қайиғи чўкиб кетиб, ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
09:42 / 17.07.2023