Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилором Тошмуҳаммедова: «Ёшларимиз учун тўй – энг катта дунёвий хурсандчилик. Бу қадриятни ўзгартириш керак»
Бугун, 20 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича тузилган комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, сенатор Дилором Тошмуҳаммедова масала юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирди.
«130та туман-шаҳарларда ёшларни турмушга тайёрлаш бўйича мактаблар фаолият олиб боради. 6та йўналиш бўйича ўқитиш ишларини олиб борамиз. Уларнинг қаторига оила анъаналари ва тадбирлари йўналишини ҳам қўшдик.
Ёшларга тўйнинг мақсади нималиги ҳақида тушунча беришни режалаштирганмиз. Уларга билим олиш, ўз маҳоратини ошириш муҳимроқ эканлигини уқтиришимиз лозим. Ортиқча маблағи бўлса, уни тўй-ҳашамга эмас, бошқа фойдали ишларга сарфлаши, жумладан, ички туризмга ҳисса қўшишлари мумкинлигини сингдириш зарур.
Улар тўйни энг катта дунёвий хурсандчилик, деб ўйлашади. Ваҳоланки, бошқа хурсандчиликлар ҳам бор ҳаётда. Бутун дунё ёшлари қайси олийгоҳда ўқиш, касбини пухта эгаллаш ҳақида ўйлашса, бизнинг ёшларимиз тўйни қаерда ўтказиш ҳақида бош қотиришяпти. Бу нуқтайи назарни, қадриятларни секин-асталик билан ўзгартиришимиз керак», деб фикр билдирди Дилором Тошмуҳаммедова.
Сенатор одамларнинг тўй борасидаги фикрларини тўғри томонга йўналтириш учун Япония тажрибасини қўллашни таклиф қилди. Унга кўра, япон оилаларида низолар кўпайиб кетганда, бу муаммони енгиллаштириш мақсадида ТВ орқали шу бўйича сатирик кўрсатувлар тез-тез берилиб борилган.
«Балки ҳазил-мутойиба орқали реал муаммолар кўрсатилса, одамлар ўзлари учун хулоса чиқариб олган бўларди», дейди Дилором Тошмуҳаммедова.
Мавзуга оид
14:16 / 04.03.2021
«Биз қўйган саволларга ҳукуматнинг аниқ жавобларини кўрмадик» — Сенат қўмитаси
09:30 / 18.08.2020
Интервью: Дилором Тошмуҳаммедова давлатнинг оила институтига аралашуви, «эскираётган» айрим қадриятлар ва алиментдан қочадиган оталар ҳақида
21:24 / 12.08.2020
Шавкат Мирзиёев: «Ўтган сафар 30 кишилик тўйларга рухсат берганимизда, кўп жойларда бу чекловга амал қилинмаганди»
22:25 / 22.07.2020