Спорт | 19:16 / 20.09.2019
6012
2 дақиқада ўқилади

Дзюдо. Тошкент Гран-присининг биринчи кунида икки нафар ўзбекистонлик шоҳсупадан жой олди

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-при турнирининг биринчи кун баҳслари бўлиб ўтди. Унда эркаклар -60 ва -66 кг вазнда татамига тушди. Қизлар -48, -52 ва -57 кгда ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

-60 кгда иштирок этган тўрт нафари ўзбекистонлик дзюдочилардан Диёрбек Ўрозбоевгина шоҳсупагача етиб бора олди. У ўз гуруҳида ғолиб бўлиб, яримфиналга чиқди ва бу босқичда россиялик Яго Арвеладзега ютқазди. Бронза учун баҳсда туркиялик М.Аккусдан устун келди. Яна бир бронза Й.В.Янгга насиб этди. Финалда Арвеладзе япониялик Г.Кагони иппон билан мағлуб этиб Гран-при ғолиби бўлди.

-66 кг вазнли полвонлар баҳсларида ўзбекистонлик дзюдочилар кучли ва тўлиқ таркибда қатнашди. Сардор Нуриллаевдан бошқа барчаси илк учрашувлардаёқ рақибларига мағлуб бўлишди. С.Нуриллаев гуруҳ ғолиблиги учун курашда россиялик Я.Шамиловга енгилган бўлса-да, медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Кейинги икки баҳсда рақибларидан устун келиб бронза медалига эга чиқди. Якунда Шамилов Й.Аида устидан ғолиб келди. Яна бир бронза медали мисрлик М.Абдулмашҳудга насиб этди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда ўзбекистонлик Сита Кадамбоева -52 кгда еттинчи ўриндан жой олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид