Ўзбек олимлари қимматбаҳо металлар яширин конларини топишнинг ноёб усулини яратдилар
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази илмий ходимлари Шотландиянинг Глазго шаҳридаги Минерал конлар амалий геология жамияти конференциясида иштирок этдилар. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вазирлик ахборот хизматининг хабарига кўра, SGA (Минерал конлар амалий геологияси жамияти)нинг 15-конференциясида 75 давлат вакиллари иштирок этди. Мазкур нуфузли конференцияда Илғор технологиялар маркази директор ўринбосари, геология-минералогия фанлари номзоди Рустам Холматов биринчи марта Ўзбекистон номидан маъруза қилди.
Р. Холматов анжуман иштирокчиларига Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар яширин конларини қидириш, типлаштириш ва баҳолашнинг минерал-геокимёвий нанотехнология усули ҳақида сўзлади. Мазкур усул қимматбаҳо металларнинг янги конларини топиш имконини беради.
Бугунги кунда сиртқи қатламдаги барча конлар аллақачон топилган бўлиб, эндиги мақсад – қимматбаҳо металларнинг яширин конларини топишдир, деб таъкидлаган Рустам Холматов.
Конференцияда, шунингдек, Илғор технологиялар марказининг Геофизика ва наноминерология лабораторияси етакчи илмий ходими, профессор Рустам Конеев постер маърузаси билан иштирок этган.
SGA фойдали қазилма конларининг геология фанини тарғиб қилувчи халқаро илмий жамият ҳисобланади. SGA 1965 йили ташкил этилган бўлиб, жаҳоннинг 1300 нафардан ортиқ илм-фан ва тоғ-кон саноати вакиллари унинг аъзоларидир. Жамият матбаа (тоғ-кон ва иқтисодий геология бўйича дунёдаги энг етакчи нашрлардан бўлмиш “Mineralium Deposita” журналини чоп этади) ва таълим фаолияти билан ҳам шуғулланади, шунингдек, икки йилда бир халқаро конференция ўтказади.
Тавсия этамиз
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Акром Имомўғли Туркия президентлигига номзод сифатида кўрсатилди
Жаҳон | 09:31
-
Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади
Жамият | 09:11
-
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди
Ўзбекистон | 08:52
-
Google учун ҳар бир фойдаланувчининг «бармоқ изи» қандай экани айтилди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

17:16 / 28.08.2024
Ўзбекистонда ер ва ер ости бойликларининг муҳофазаси кучайтирилади

18:54 / 28.11.2023
Сўнгги 3 йилда қарийб 30 нафар фуқаро олтин қазиб олиш жараёнида ҳалок бўлди – Сенат

09:53 / 13.04.2022
Инновация вазирлиги ҳукуматда Сардор Умрзоқов раҳбарлик қилаётган тизимга ўтказилди

21:21 / 09.11.2021