Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдорини ошириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик (ўзгартирганлик) учун белгиланган жарималар миқдорини ошириш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Мен ҳайдовчи сифатида шуни таклиф қиламанки, тунда ҳаракатланиш вақтида жуда кўп ҳолатларда автотранспорт воситасининг ёритиш мосламаларини ўзгартириб юриш (ксенон фаралар ўрнатиш) қарама-қарши ҳаракатланаётган автотранспорт воситасига халақит қилиб, бошқа ҳайдовчиларнинг кўришини чеклайди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Бунга асосий сабаб сифатида автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузишни кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, ўзбошимчалик билан автотранспорт воситасининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, уларни ўзгартириш ҳолатларини олдини олиш зарур.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар миқдорини оширишни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
08:25 / 14.05.2026
Дунёда қайси автомобиль брендлари етакчилик қилмоқда?
10:44 / 25.04.2026
Хитой автосаноатида AI “инқилоби” бошланди
18:00 / 13.03.2026