18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида Навоийдаги 47-сонли жазони ижро этиш муассасасида вафот этган Ш.С. иши бўйича суд мажлиси давом эттирилди.

Бу галги суд мажлисида марҳумни экспертизадан ўтказган экспертлар Жамолиддин Бегбоев, Шаҳло Юнусова, эксгумацияда иштирок этган  эксперт Шоҳсанам Ядгарова ва тергов ҳибсхонаси фелдьшери Улуғбек Бердиев гувоҳ сифатида кўрсатма беришди.

Жамолиддин Бегбоев, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилоят филиали эксперти:

Жамолиддин Бегбоев

Бу ҳолат бўйича 2018 йил охирида Шаҳло Юнусова мени чақирди-да, шу ишни кўриш бўйича маслаҳат сўради. Мен «ақлинг бўлса, бу ишни кўрма» деб жавоб бердим. Чунки ташхис тўғри келмагани кўриниб турарди. Тақдир бўлиб, бу иш барибир у ва менга келиб қолди. Гистология – бу ички аъзоларнинг парчалари ҳолатини микроскоп ёрдамида ўрганиб, ўлимга ва касалликка боғлиқлигини баҳолаб берувчи фан. Бу фаннинг ҳам ўз тили бор. Олдинги бир экспертиза хулосасида протокол қисмида жароҳатларнинг белгиси санаб ўтилган, бироқ хотима қисмида сепсис деб қўйган. Мен Шаҳло Юнусова раислигидаги суд-тиббий экспертизасида қатнашдим ва тўлиқ ёритиб берганман. Ҳар бир ҳолатни таҳлил қилиб, ўз жавобимни айтдим. Электр тамға, шок, бош мия лат ейиши ва бошқа ҳолатларни таҳлил қилиб берганман. Аммо, менинг хулосам комиссион бўлимга ёқмади. Шундан сўнг, менга нисбатан босимлар бошланиб кетди. Мен буни аудиоёзув қилиб олганман ҳам. Мен буни исботлаш учун судга тақдим қилишга тайёрман.

Ж. Бегбоев томонидан судга тақдим этилган аудиоёзувлар акс эттирилган диск иш ҳужжатларига қўшиш ва уни суд мажлисида эшитиш масаласи ўртага қўйилди. Раислик қилувчи томонидан тарафлар фикри сўралди. Ҳамма бир овоздан розилик берди.

– Менга нисбатан бошлиғим тарафидан босимлар бўлди. «Нега сепсис қўйиб бермайсан? Нега сепсисни тасдиқлаб бермайсан?» дейишди. Мен хулосамда электр тамға, шок ҳолати, бош мия лат ейиши каби хулосалар берганман. 

Прокурор: