Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди
Янги келган 42 та Yutong автобуси Кармана тумани маркази ва Навоий шаҳрида ҳаракатланади. Апрел ойида олиб келинган 18 та автобус айни пайтда «Навоий» автовокзали – Автойўл бошқармаси ҳамда Тинчлик қўрғони – «Малика» автостанцияси йўналишларида брутто-шартнома асосида қатнамоқда. Аввалроқ Бухоро вилояти учун Хитойдан 27 та автобус харид қилинган эди.
Фото: Транспорт вазирлиги
Навоий шаҳри аҳолисига сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш учун Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, ушбу автобуслар «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида олиб келинган.
Биринчи босқичда жорий йилнинг апрел ойида Хитойдан олиб келинган 18 та замонавий автобусларнинг «Навоий» автовокзали – вилоят Автойўл бошқармаси» ва Тинчлик қўрғони – «Малика» автостанцияси йўналишида брутто-шартнома асосида қатнови йўлга қўйилган.
Иккинчи босқич доирасида эса куни кеча вилоятга 42 та Yutong автобуслари олиб келинган.
Мазкур автобуслар Кармана тумани маркази ва Навоий шаҳри барча кўчаларини қамраб олувчи йўналишларда ҳаракатланиши ташкил этилади.
Аввалроқ Бухоро вилояти учун Хитойдан замонавий Zhongtong автобуслари харид қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
14:26 / 18.03.2026