Спорт | 19:11 / 23.09.2019
6701
2 дақиқада ўқилади

Парадзюдо. Ўзбекистонликлар иккита олтин, битта кумуш медални қўлга киритди

23 сентябрь куни парадзюдо бўйича IBSA Тошкент-2019 Гран-при турнири биринчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик парадзюдочилар 2 та олтин 1 та кумуш медалини қўлга киритди.

-60 кг вазнда эркаклар беллашувида ўзбекистонлик Шерзод Намозов финалда руминиялик спортчига ютқазиб қўйди ва кумуш медалга эга бўлди.

Фото: Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси

-52 кгда аёллар беллашувида ўзбекистонлик Севинч Салаева бронза учун баҳсда ютқазди.

Эркаклар ўртасидаги -66 кг вазнли полвонлар баҳсларида ўзбекистонлик Қуранбаев Учқун финалда озарбойжонлик рақибини енгиб Гран-при олтин медалини қўлга киритди.

Фото: Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси

-57 кг вазнли аёллар беллашувида ўзбекистонлик Самандарова Парвина озарбойжонлик Севда Валиева билан финалда турнир ғолиблиги учун курашди. Унда Парвина оғритувчи усул қўллаб рақибасини мағлуб этди ва Гран-при ғолибасига айланди.

Фото: Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси

24 сентябрь мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўтказилади. Унда эркаклар -81, -90, -100 ва +100 кг; аёллар -63, -70, +70 кг вазнда татамига тушадилар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид