Спорт | 14:26 / 26.04.2018
6625
2 дақиқада ўқилади

Парадзюдо: Ўзбекистон Туркиядаги Жаҳон кубоги мусобақасида етти медални қўлга киритди

Фото: Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 20−23 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида еттита медални қўлга киритди. Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон кубогида битта олтин, бешта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлишди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов (-60 кг) олтин медал, Ширин Шарипов (+100 кг), Феруз Сайидов (-73 кг), Нурбек Мирзаев (-81 кг) кумуш медал ва Ўткир Ниғматов (-66 кг) бронза медал соҳибларига айланишди.

Ферузахон Юсупова (+70 кг) финалда Жанубий Корея вакили Парк Хайонгга имкониятни бой бериб, мусобақа вице-чемпионига айланди. Севинч Салаева (-52 кг)  озарбайжонлик Севда Валиевадан мағлубиятга учраб, бронза медали билан чекланди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий баҳсларда жамоаларимиз иккинчи ўринни эгаллашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур нуфузли мусобақада 35 давлатдан дунёнинг энг кучли 224 нафар паралимпия спортчиси иштирок этишди.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид