Жамият | 13:10 / 24.09.2019
5191
2 дақиқада ўқилади

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, шартли харидорга фуқаро П.Т. 100 минг сўм эвазига оғирлиги 5 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотиб, сўнгра буюртмага оғирлиги 135 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 2 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Шундан сўнг, фуқаро П.Т.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадон оғилхонасидан 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда оғирлиги 1 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами 141 грамм бўлган “марихуана” гиёҳванд моддаси ҳамда 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид